Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
муваффақиятга эришди. Мисрда 1883 йилдан бошлаб қадимги Франция қонуни таржима қилиниб, шаръий ҳукмлар ўрнига маҳкамаларда татбиқ қилина бошланди. Усмоний Давлатда халифалик мавжуд бўлгани сабабли, Ғарб қонунларини киргизиш Мисрда бўлганидек осон кечмади. Лекин кофирларнинг қаттиқ ҳаракати ва малайларининг ёрдами ҳамда бу қонунлар Исломга зид эмас деб фатво берилиши туфайли жазо, ҳуқуқ ва тижорат қонунларини киритиш мумкин бўлди. Исломий қонунларни ҳам Ғарб қонунларига ўхшатиб тузиш фикри туғилди. Сўнг, шаръий ҳукмлардан иборат бўлган қонунлар деб «Мажалла» (Қонунлар тўплами) босиб чиқарилди. Маҳкамалар иккига бўлинди:
1. Қонунлар шаклидаги шаръий ҳукмлар билан иш юритадиган «шаръий маҳкама».
2. Олимларнинг Исломга зид келмайди деб чиқарган фатволарига кўра Ғарб қонунларига мувофиқ ва уларга тақлидан ишлаб чиқилган «шаръий қонунлар» асосида ҳукм чиқарадиган «низомий маҳкама».
Қонунларга нисбатан шундай йўл тутилди. Дустурга нисбатан эса Исломий давлат учун бир дустур ишлаб чиқиш ва уни Франция дустуридан олиш ҳаракати бошланди ва 1878 йилда мақсадга эришилишига бир баҳя қолганда, мусулмонларнинг қаршилигига учраб тўхтатилди. Лекин мустамлакачиларнинг тиниб-тинчимаслиги, малайлари ва Ғарб сақофати билан заҳарланганларнинг кўпайиши «дустур ҳаракати» яна пайдо бўлишига ва муваффақият қозонишига имкон яратди. 1908 йили дустурни қўллаш амалга оширилди. Усмоний Давлатда қонунлар ва дустурни қўллаш билан Арабистон ярим ороли ва Афғонистондан ташқари бутун Исломий ўлкалар Ғарб қонунлари услубида юрадиган бўлди. Мустамлакачилар Исломий ўлкаларни босиб олгач, Исломга алоқаси йўқ фуқаролик қонунлари деган эътиборда Ғарбнинг барча қонунларини бевосита татбиқ қилишга киришди. Шаръий аҳкомлар тарк этилди. Бу ҳам куфр ҳукмронлигини мустаҳкамлаб, Ислом ҳукмронлигини заифлаштирди. Бу ишда Ғарбга қуйидаги омиллар ёрдам берди: у мустаҳкам ўрнашиб, ҳамма ишларини ўзи белгилаган таълим сиёсати, ўзи ишлаб чиққан ва ҳозиргача барча исломий ўлкаларда татбиқ қилинаётган тарбия дастури асосига қурди. Натижада бу дастурларни ҳимоя қиладиган, кўплари давлатни бошқараётган ва мустамлакачилар хоҳлагандек ҳаракат қиладиган муаллимлар қўшини пайдо бўлди. Таълим сиёсати ва дастурлари қуйидаги икки асосга қурилди:
Биринчиси: Динни ҳаётдан ажратиш. Бундан табиий равишда динни давлатдан ажратиш келиб чиқади. Бу ҳол мусулмонларнинг ўзлари Исломий Давлат барпо бўлишига қарши курашишларини муқаррар қилиб қўяди. Зеро, бу нарса (яъни Исломий Давлат барпо бўлиши) мусулмонлар таълим олган асос (яъни динни ҳаётдан ажратиш)дан келиб чиқадиган сиёсатга зиддир.
162-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|